Наманганда 84 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

Наманганда 84 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

Иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдида турган устувор йўналишлардан биридир.

Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан салмоқли ишлар қилинмоқда.

Бугунги кунда вилоятда солиқ қарздорлигини ундиришга оид 235,4 миллиард сўмлик 25 мингдан ортиқ ҳужжат мавжуд. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида саккиз мингга яқин ижро ҳужжатининг ижроси тамомланиб, амалда 84,3 миллиард сўм маблағ ундирилган. Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 128,3 миллиард сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозир 37 та 87,4 миллиард сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

–Ижро ҳужжатига асосан қарздор ташкилот – Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Биосервис” масъулияти чекланган жамиятдан жами 1,9 миллиард сўм солиқдан бўлган қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, белгиланган ихтиёрий муддатда тўланмаган, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Соҳибжон Рафиқов. – Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик эвазига жамиятга қарашли 1,8 миллиард сўмлик бино-иншоотлар хатланди. Шундан сўнг, жамият томонидан қарздорлик бартараф этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!