Фаластинлик 53 нафар журналист Исроилда қамоқда қолмоқда

Фаластинлик 53 нафар журналист Исроилда қамоқда қолмоқда

Фаластин Маҳбуслар жамияти Исроил ҳибсхоналарида 53 нафар фаластинлик журналист сақланаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берган.

Фаластинлик Маҳбуслар жамияти 3 май Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан журналистлар ҳибсга олинишига алоқадор янги статистикани эълон қилган. Статистикада Ғазо уруши бошланганидан бери ҳибсга олинган фаластинлик мухбирлар сони умумлаштириб берилган.

Журналистларнинг 43 нафари 7 октябрь воқеалари ортидан ҳибсга олинган. Шунингдек, 4 нафар журналист ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. На Исроил расмийлари ва на бошқа ташкилотлар улар ҳақида маълумот топа олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!