Жанубий Корея АҚШ бошчилигидаги кибермашқларда иштирок этади

Жанубий Корея АҚШ бошчилигидаги кибермашқларда иштирок этади

Жанубий Кореянинг Кибероперациялар қўмондонлиги Шимолий Кореядан хавфсизликка таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда АҚШ бошчилигидаги кўпмиллатли кибермашғулотларда иштирок этади.

Бу ҳақда Yonhap Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг тўққиз нафар ҳарбийси АҚШнинг Виржиния штатида ўтказиладиган “Cyber Flag” онлайн машғулотларида иштирок этади.

Таъкидланишича, онлайн-машқлар кибертаҳдидларга қарши курашиш ва душман киберҳужумлари ҳақидаги разведка маълумотларини алмашишда кўп миллатли ҳамкорлик кўникмаларини оширишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!