ҲАМАС сулҳ талаб қилмоқда

ҲАМАС сулҳ талаб қилмоқда

ҲАМАС вакилининг айтишича, ҳаракат «ҳеч қандай шароитда» урушни тугатмайдиган келишувга рози бўлмайди, деб ёзади AFP.

Унинг сўзларига кўра, бугун Қоҳирадаги музокаралар натижасиз якунланган. Эртага музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади. ҲАМАС'нинг исмини ошкор қилмасликни сўраган юқори мартабали аъзоси ҳам Исроил Бош вазири Нетаняхуни «шахсий манфаатлар» туфайли сулҳ битимига эришиш ҳаракатларига «шахсан тўсқинлик қилганликда» айблади.

Шу билан бирга, WSJ музокаралардан хабардор араб манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар қилишича, Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар стол устида турган ҳозирги таклифни ташкилот талабларига энг яқин деб ҳисоблайди.

ҲАМАС анклавдаги урушни тўхтатишга интилишда давом этар экан, тез орада таклиф билан чиқиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!