Туркия Молия вазирлиги май ойида инфляциянинг 70 фоиздан ошишини кутмоқда

Туркия Молия вазирлиги май ойида инфляциянинг 70 фоиздан ошишини кутмоқда

Туркияда инфляция май ойида 70 фоиздан ошади, шундан кейин у пасайишни бошлайди, дейди Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек.

“Биз инфляция даражаси 70 фоиздан ошадиган май ойида энг юқори чўққига чиқамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган TGRT телеканали.

Вазир расмийлар томонидан амалга оширилган дастур туфайли инфляция кейинчалик "тез пасаяди" ва Туркия 2026 йилда бир хонали инфляция даражасига қайтишини кутмоқда.

"Бу узоқ йўл, лекин биз уни босиб ўтамиз", деди Шимшек.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!