Кисида ўз партияси қўшимча сайловларда муваффақиятсизликка учрагани учун парламентни тарқатиб юбориш ниятида эмас

Кисида ўз партияси қўшимча сайловларда муваффақиятсизликка учрагани учун парламентни тарқатиб юбориш ниятида эмас

Япония бош вазири Фумио Кисида мамлакатда яқинда бўлиб ўтган қўшимча сайловларда ўзи бошқарган Либерал-демократик партияси (ЛДП) муваффақиятсизликка учрагани учун парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ниятида эмас.

Бу ҳақда у Япония ҳукумати раҳбари расмий ташриф билан бўлган Бразилияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз турли хил ички ва халқаро муаммоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз, натижани кўрсатиш муҳим ва мен бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайман", деди у журналистларнинг парламентни тарқатиб юбориш имконияти ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Апрел ойи охирида бўлиб ўтган қўшимча сайловлар натижасида ҳукмрон ЛДП парламентнинг асосий қуйи палатасида учта ўриндан маҳрум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!