Винисиус Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Винисиус Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.

"Бавария"га қарши ярим финалнинг биринчи ўйинида у дубль қайд этди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

"Боруссия" ҳимоячиси Матс Хуммельс ҳам ушбу совринга даъвогар эди.

Европа лигасида “Байер” ярим ҳимоячиси Роберт Андрих энг яхши деб топилди. “Рома” билан ярим финал учрашувида (2:0) у гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!