Исроил БМТ гуманитар карвонидаги юкларнинг бир қисмини йўқ қилди

Исроил БМТ гуманитар карвонидаги юкларнинг бир қисмини йўқ қилди

Ғарбий соҳилда номаълум Исроил фуқаролари БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) карвонидаги юкларнинг бир қисмини йўқ қилди.

Бу ҳақда ташкилотнинг доимий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа 1 май куни содир бўлган, юк машиналарида озиқ-овқат олиб кетилаётган бўлган.

“Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил фуқаролари конвой юкларининг бир қисмини тушириб, йўқ қилди”, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!