Византия ибодатхонаси масжидга айланди

Византия ибодатхонаси масжидга айланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги Карие масжидини собиқ музей ва Хора насроний монастири ўрнида очади, у ерда мусулмонлар ибодатлари ўтказилади, деб ёзади «Sabah» газетаси.

«Тўрт йиллик реставрациядан сўнг Карие масжиди очилади», — дейилади мақолада.

Эрдўған очилиш маросимида видео ҳавола орқали иштирок этади.

Масжид жойлашган меъморий ансамбль ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган черковни ҳам ўз ичига олади.

Мажмуа 534 йилда Византия империяси даврида қурилган. 16-аср бошларида Хора монастири Карие масжидига айлантирилиб, тўрт аср давомида шу мақомда фойдаланилган. 1945 йилда масжид музейга айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!