Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 388 нафарга етди
Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 34 388 нафарга етди, деб хабар бермоқда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бу ҳақда бошқарма Телеграм'да ёзган.
“7 октябрдан бери Исроил агрессияси қурбонлари сони 34 388 нафарга етди”, — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, яна 77 437 киши жароҳатланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).