Испаниянинг 76 та университети Исроил билан алоқаларни узди

Испаниянинг 76 та университети Исроил билан алоқаларни узди

Талабалар норозиликлари туфайли Испаниянинг 76 та университети Исроил университетлари билан алоқаларини узди, дея хабар беради Испания университетлари конфедерацияси.

Бу қарор шу ҳафтада Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар норозилик намойишлари ортидан университет кампусларида лагерлар қуришни бошлаганларида қабул қилинди.

Конфедерация намойишларга жавобан, Фаластин тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга, кўнгиллилар ва қочқинларга ёрдам бериш дастурларини кенгайтиришга ваъда берди.

Барселона университети Исроил билан барча алоқаларни узиш учун овоз берганидан бир кун ўтиб, Басклар мамлакати университети апрел ойида худди шундай ҳаракатни амалга оширганини эълон қилди.

Маълумот учун, Испания Университетлари Конфедерацияси Испаниянинг 50 давлат университетлари ва 27 хусусий университетларини ўз ичига олади.

Аввалроқ Ирландиянинг Тринити коллежи талабаларнинг норозиликлари ортидан Исроил университетлари билан шартномаларни бекор қилишга рози бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!