Ўзбекистонда самолётларга лазер нурларини йўналтириш ҳолати кўпайиб бораётгани айтилди

Ўзбекистонда самолётларга лазер нурларини йўналтириш ҳолати кўпайиб бораётгани айтилди

Uzbekistan Airports лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, ҳаво кемаларининг учиш ва қўниш вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116-1-моддасида (ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш) жавобгарлик назарда тутилган.

Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.

Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!