Бугун Тошкентнинг учта туманида вақтинча газ бўлмайди

Бугун Тошкентнинг учта туманида вақтинча газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор тумани: Гавҳар, Тирсакобод 4-тор кўчалари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 36 та ерли хонадон, кўп қаватли уйлардаги 364 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
АГТКШ: 1 та

Янгиҳаёт тумани: «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ёрқин ҳаёт», «Янги ҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат» ва «Зарбдор» МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 85 та ерли хонадон, кўп қаватли уйлардаги 10542 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 55 та

Мирзо Улуғбек тумани: Шўртепа, Ойишахоним, Ш.Бурхон, Ш.Бурхон 1-тор кўчалари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 217 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!