Украина Россиянинг янги ҳужумини кутмоқда

Украина Россиянинг янги ҳужумини кутмоқда

Ўтган йили Украина қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганда, энг камида ўз позициясини сақлаб қолишга ҳаракат қилган эди. Бу йил ушбу вариант “энг яхши” деб ҳисобланмоқда. Ҳозирда Киев ҳафтасига 20 квадрат километр ҳудудини йўқотмоқда.

92-полк қўмондони Павел Федосенконинг фикрича, рус қўшинларининг Донбасснинг қолган қисмини эгаллаб олиш эҳтимоли 70 фоиз.

"Aгар Украина Қуролли Кучлари Константиновка ва Дружковка учун жанг қилмаса, у ҳолда бир неча ҳафта ичида Россия армияси Днепр, Харков, Кривой Рогда бўлиши мумкин. Россия снарядлар ва аскарлар сони бўйича устунликка эга бўлишига қарамай, энди у ўзининг энг юқори нуқтасидан ўтди. Бир неча ҳафта олдин ҳужумлар ҳар 2-3 соатда уюштирилган бўлса, ҳозирда ҳар 5 кунда бир марта амалга оширилмоқда. Босқончиларнинг асосий мақсадлардан бири Харковни изоляция қилиш, бунинг учун 50 минг кишилик қўшин чегарадан йўналтирилган", — дея маълум қилди Федосенко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!