Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Деҳли аэропортида ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганида ушланган 2 нафар ўзбекистонликка нисбатан бошланган тергов ҳаракатларини назоратга олди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, улар Дубайдан келиб, аэропорт божхона кўригидан ўтказилганида 3,16 миллион рупийлик (тахминан 37,8 минг доллар) олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.

Элчихона томонидан фуқаролар билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган.

Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Дипломатик миссия ўзбекистонликлардан хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка, самолётга чиқиш олдидан бегона кишилардан юк ёки буюмлар олмасликка чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!