Исроил Мудофаа вазири Галант расмий ташриф билан Вашингтонга учиб кетди

Исроил Мудофаа вазири Галант расмий ташриф билан Вашингтонга учиб кетди

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант АҚШнинг юқори мартабали расмийлари билан Ғазо сектори ва Ливан фронтидаги кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун Вашингтонга учиб кетди.

Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

РИА Новости хабарига кўра, Галант АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Вашингтонга борди.

У Остин, Давлат котиби Энтони Блинкен ва бошқа юқори мартабали АҚШ расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

Материалда қайд этилганидек, ташриф давомида, жумладан, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатига қарши уруш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва Ғазо секторидан исроиллик гаровга олинганларни қайтариш ҳаракатлари муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!