Исроил Ҳизбуллоҳ билан урушга тайёрланмоқда

Исроил Ҳизбуллоҳ билан урушга тайёрланмоқда

Исроил армияси асосий эътиборни Ливан билан эҳтимолий урушга қаратган ҳолда Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни тугатишга тайёрланмоқда, деб ёзади Исроилнинг Haaretz нашри.

Гаҳа секторида ХАМАС террорчилик гуруҳи тўлиқ мағлубиятга учрамаганига қарамай, генераллар бош вазир Бенямин Нетаняхуга Ғазо секторидаги кампанияни ҳозирги форматда тугатиш таклифи билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Ҳарбийлар стратегик муҳим ҳудудларда фаолият юритаётган қўшинлар сонини қисқартиришни ва гаровга олинганларни алмашиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича алоқаларни қайта тиклаш учун ХАМАСнинг қўшимча нишонларига қарши рейдларга ўтишни таклиф қилмоқда.

Агар дипломатик саъй-ҳаракатлар муваффақиятли бўлса, Қўшма Штатлар Ливанда «Ҳизбуллоҳ» террорчилик гуруҳи қўшинларини Исроил билан чегарадан олиб чиқишга қаратилган дипломатик битим тузишга сўнгги уриниб кўради.

Агар дипломатик жараён кутилган натижаларни бермаса, Исроил шимолда кенг кўламли урушга тайёргарлик кўрмоқда, дея таъкидлайди Haaretz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!