Исроил Фаластиндаги ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга визани рад этди - Bloomberg
![Исроил Фаластиндаги ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга визани рад этди - Bloomberg Исроил Фаластиндаги ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга визани рад этди - Bloomberg](/photos/news/6bytInfHtW75h8D.jpeg)
Агентликнинг билдиришича, сионистик маъмурлар Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ҳаётий ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари учун визалар ва ишлаш рухсатномаларини янгилашни тўхтатган.
✅ Гап, хусусан, Amnesty International, Oxfam, Care International ва бошқа ташкилотлар ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда гуманитар соҳа ходимларининг 60 фоизга яқини виза муддатини узайтириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.
Аввалроқ бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигини молиялаштиришни тўхтатганини маълум қилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).