Исроил аскари вайрон бўлган масжиддан Қуръонни оловга ташлади

Исроил аскари вайрон бўлган масжиддан Қуръонни оловга ташлади

Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида жойлашган Исроил армияси аскари Ицхак Бузна ўзининг Instagram'даги саҳифасида Қуръонни ёқиб юборган видеосини эълон қилди.

Кадрларда аскар Исроил армияси томонидан вайрон қилинган масжидлардан бирига кириб, у ердан топилган Қуръонни яқин атрофдаги алангали оловга улоқтиргани акс этган.

Видео интернетга тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Шундан сўнг исроиллик ҳарбий ўзининг профиль суратини ўчириб ташлади ва саҳифани блоклади.

Хабар қилинишича, Ицхак Бузна Гивати бригадаси таркибида 435-Ротем пиёда аскарлари батальонида хизмат қилади.

Исроил армияси воқеани текшириш ниятида эканлигини маълум қилди. Армия матбуот хизмати баёнотида, видеодаги аскарнинг хатти-ҳаракати «Исроил армиясининг қадриятларига мос келмаслигини» таъкидлади.

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида Исроилнинг давом этган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 35 709 нафарга етди.

Агентлик маълумотларига кўра, анклавда яна 79 990 киши истиқомат қилади.

Қайд этилишича, ҳужум қурбонлари орасида 15 103 нафар вояга етмаганлар ва 9 849 нафари аёллар бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучлари томонидан юзага келган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!