Исо алайҳиссалом ва қароқчининг тавбаси

Исо алайҳиссалом ва қароқчининг тавбаси

Мусулмонни камситманг ва ўзингизни ҳеч кимдан устун деб ҳисобламанг, чунки бу сизнинг савобли ишларингизни беҳуда қилиши мумкин.
Ривоят қилинишича, Исо алайҳиссалом бир куни шогирди билан сафарга чиқиб, ичида бир ўғри ўтирган ташландиқ қалъанинг ёнидан ўтди.
Ўғри иккаласини ҳам кўргач, ўзига ўзи деди: "Бу Исо, Аллоҳнинг пайғамбари ва у билан бирга унинг шогирди. Сен кимсан, эй бахтсиз киши?! Ўғри ва қароқчи, одамларга ваҳима солган ва Аллоҳ ўлдиришни тақиқлаган кишини ўлдирган бир золимсан!"
У гуноҳларидан тавба қилиб, уларнинг олдига тушди.
Улар билан боришни хоҳлади-ю, ўз-ўзига деди:
"Мен уларнинг ёнида юришга лойиқ эмасман, шунинг учун мен уларнинг орқасида бир ярамас гуноҳкор каби юришим лозим".
Улар йўлда давом этишар экан шогирд унга ўгирилиб, уни таниди ва хаёлидан: "Бу бизни таъқиб қилиб юрган қандай ит экан?" деган ўй ўтди.
Аллоҳ одамларнинг қалбида яширинган ҳамма нарсани кўради ва Исо алайҳиссаломга ваҳий юборди: "Ўзингизнинг шогирдингизга ва бу ўғрига айтинг: ўғрининг тавбасини қабул этдим ва ўзига нисбатан маломати туфайли гуноҳларидан кечдим. Иккинчисига келсак, унинг қилмишлари беҳуда бўлиб қолди, чунки у тавба қилган ўғрини хор қилди ва кибрга берилди».
Пайғамбарлардан бири ўз қавмига:
"Ўзингизнинг энг яхшиларингизни менга олиб келинг."
Бир одамни олдига олиб келишди. Пайғамбар унга: "Қавмдан энг ёмон одамни менга келтир", деди.
Бир қанча вақт ўтиб ҳалиги киши қайтиб келиб:
"Мен улар орасида ўзимдан ёмонроқ одамни топа олмадим", деди.
Пайғамбар жавоб қилиб деди: "Улар ҳақ эди, сен уларнинг энг яхшиси экансан!"
Буюк мутасаввуф шоиримиз Сўфи Оллоёр айтганларидек:
Холиқо, қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.

Ёқуб Умар тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!