Иш вақтида вафот этган "электросет" ходимининг оиласига зарар пуллари ундириб берилди

Иш вақтида вафот этган "электросет" ходимининг оиласига зарар пуллари ундириб берилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ходим учун 1 йилдан ортиқ вақт давомида тўламай келинган зарар пуллари ундириб берилди.

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Б.Мирбобоев 2023 йил 12 март куни электр ускуналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Корхона унинг оила аъзоларига тўланиши лозим бўлган 340 млн сўм миқдоридаги зарар пулларини 1 йилдан ортиқ вақт давомида тўламай келган. Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан ушбу сумма марҳумнинг оила аъзоларига корхонадан тўлиқ ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!