Ҳусийлар АҚШ самолёт ташувчисига ҳужум қилди

Ҳусийлар АҚШ самолёт ташувчисига ҳужум қилди

Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракатидан ҳусийлар Қизил денгизда Американинг «Dwight Eisenhower» авиаташувчи кемасига ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда хусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.

“Қуролли кучларимиз ракета кучлари операция ўтказди, унинг давомида АҚШнинг «Eisenhower» авиаташувчи кемаси Қизил денгиз шимолида баллистик ва қанотли ракеталар ёрдамида ҳужумга учради. Операция ўз мақсадларига муваффақиятли эришди”, — деди ҳаракат вакили ҳутийларга тегишли Al Masirah телеканалида.

⛴ Бундан ташқари, ҳутийлар Араб денгизидаги Transworld Navigator юк ташувчи кемасига ҳужум қилиб, баллистик ракета ҳужумларини амалга оширди. Сариянинг таъкидлашича, савдо кемасига ҳужум «босиб олинган Фаластин портларига ўтиш тақиқини бузиш» билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!