Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади
![Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади](/photos/news/eSII3QMwx5O6nnZ.jpeg)
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди.
Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.
Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).