Греция: Саҳрои Кабирдаги чанг осмонни тўқ сариқ рангга айлантирди

Греция: Саҳрои Кабирдаги чанг осмонни тўқ сариқ рангга айлантирди

Грецияни яна Саҳрои Кабир чанги қоплади. Афинада ҳаво сифати ёмонлашиб, осмон сарғайган, деб ёзади Еuronews.

Юнонистоннинг жануби Саҳрои Кабирдан келган чанг тўлқини туфайли бутунлай сариқ рангга бўялган.

Кўпчилик Афинада олинган суратларни Марс манзаралари билан боғлайди. Айрим ҳудудларда ҳаво сифати ёмонлашган. Маҳаллий ҳокимият нафас олиш тизими касалликлари билан касалланган одамларни очиқ ҳавода вақтларини чеклашга чақирди.

Синоптикларнинг фикрича, тез орада осмон очилиб қолиши керак. Бунга шамолнинг ўзгариши ва ҳароратнинг пасайиши ёрдам беради.

Худди шундай ҳолат Швейцария ва Францияда ҳам кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!