Францияда яҳудий нишонларига ҳужумлар тайёрлаётган икки ёш йигит ушланди

Францияда яҳудий нишонларига ҳужумлар тайёрлаётган икки ёш йигит ушланди

Франция прокуратураси икки ёш йигитни (улардан бири 19 ёшда, иккинчиси вояга етмаган) яҳудий нишонларига ҳужум уюштиришни режалаштирганликда айблади, дея хабар бермоқда AFP суд манбасига таяниб.

19 ёшли ҳибсга олинган шахс ҳужумлар уюштириш учун “террорчиликка алоқадорлик”, шунингдек, “террорчилик фаолияти учун қурол сотиб олиш ва сақлаш”да айбланмоқда.

Ёшлар ижтимоий тармоқларда танишиб, "асосан яҳудий объектларига қарши зўравонлик ҳаракатини" режалаштирган, деб ёзади агентлик. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!