Фавқулодда вазиятлар ўтган йилга нисбатан камайдими?

Фавқулодда вазиятлар ўтган йилга нисбатан камайдими?

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъмилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш йўналишида

74 та сув ва сел-сув омборлари, 47 та гидроэлектростанцияларнинг барқарор, хавфсиз ишлаши ва техник ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Республиканинг сел оқимлари хавфли ҳудудларида дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанларини тозалаш ишлари амалга оширилиб,

2 млн. 794,7 минг м3 тупроқ, 305 596,9 м3 тош, 40 720,6 м3, бетон ишлари бажарилди.

Жумладан, республиканинг тоғли ҳудудларида қор захираларини ва баланд тоғлардаги кўлларнинг ҳолатини баҳолаш, қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш бўйича 4 маротаба аеровизуал кузатувлар амалга оширилиб, хавфли ҳудудларда жамоатчилик вакилларидан иборат 146 та назорат-кузатув постлари ташкил этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли идора

ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар

ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил

16 майдаги ПҚ–158-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1–7 июн кунлари “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” ўтказилди ва хафталик давомида 42 456 нафар фуқаро иштирокида 1 192 маротаба профилактика тадбирлари ўтказилди.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сон баёнига мувофиқ республика ҳудудида 2023 йил 1 март – 1 апрел кунлари республика миқёсида “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилди.

Шунингдек, 2023 йил август - октябрь ойлари давомида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергетика тармоқлари ва коммунал хўжалиги барқарорлигини таъминлаш, аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига электр ва иссиқлик энергияси, газ ресурсларини узлюксиз етказишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Мазкур ўқув машқларига жами 10 345 нафар раҳбар ходим

ва шахсий таркиб, 159 687 нафар иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳамда ФВДТ хизматларининг 4 235 та махсус муҳандислик техникалари жалб этилди.

Ташкилот ва корхоналарда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

ва оқибатларини бартараф этиш йўналишида 818 маротаба махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, ўқув машқларига 75 928 нафар шахсий таркиб ҳамда 8 568 та махсус муҳандислик техникалари жалб этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2022 йилга нисбатан 2023 йилда таббий фавқулодда вазиятлар сони 44 тага (34%) камайишига эришилди, жумладан, кўчки

100% га, сел тошқинлари 50% га, табиий газдан заҳарланиш 81% га, ис газидан заҳарланиш 7% га, сувдаги ҳодисалар 33% га ва бошқа турдаги фавқулодда ваиятларнинг хам камайишига эришилди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишида Йил давомида 319 398 та корхона ва ташкилотларнинг 55 615 тасида режали, 37 801 тасида назорат тартибида, 115 845 тасида тезкор текширишлар ҳамда 13 035 та тадбиркорлик субектларига тегишли обектларда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилди.

Бундан ташқари, 6 306 323 та якка тартибдаги уй-жойлардан 4 130 309 тасини, 40 813 та кўп қаватли уйларни ҳамда улардаги 1 233 593 та хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди.

Амалга оширилган ишлар ҳамда профилактик тадбирлар натижасида 2023 йилда республикада содир бўлган ёнғинлар сони 10 204 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 59 тага камайишига эришилди.

2024-йилда республикада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганда уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек аҳолини ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазият(ҳодиса)ларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш мақсадида ФВДТнинг жорий йил учун мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

аҳоли, энг аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож (болалар, аёллар ва имконияти чекланганлар) аҳоли қатлами билан мулоқотни кенгайтириш, бу борада “маҳаллабай” ва “хонадондбай” ишлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш;

аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигига таҳдидлар, табиий ва техноген хусусиятли хавф манбаларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва шаҳарлар миқёсида кучлар ва воситаларни самарали тақсимлаш, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатувчи ФВДТ хизматларининг тезкор ҳаракатини мувофиқлаштириш механизмини янда такомиллаштириш;

фавқулодда вазият (ҳодиса)лар рўй бериш хавфини барвақт аниқлаш бўйича мониторинг, таҳлил ва прогноз қилиш тизимини янада кучайтириш;

аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини тизимли равишда олиб бориш;

фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки бундай вазиятлар рўй берганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича алоқа ва хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимларини амалиётга кенг жорий қилишни давом эттириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот- коммуникация технологияларини татбиқ этиш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

ФВДТ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича яратилган яхлит тизимини янада ривожлантириш;

таълим муассасалари учун “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув дастур (мавзу)ларини такомиллаштириш ҳамда амалда татбиқ этиш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштириш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!