Фарзанд омбудсман ёрдами билан хорижга ўқишга кетадиган бўлди

Фарзанд омбудсман ёрдами билан хорижга ўқишга кетадиган бўлди

7 февраль куни Болалар омбудсманининг шахсий қабулида бўлган фуқаро М.Д. (аёл) ўз мурожаатида собиқ турмуш ўртоғи боласи (2007 йил) учун алиментни ўз вақтида тўламаганлиги, бунинг устига чет эл олийгоҳига ўқишга қабул қилинган фарзандини ота хорижга чиқишига рухсат бермаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мазкур масалада Болалар омбудсманининг мутасадди идоралар билан биргаликда кўрган чоралари натижасида М.Д. га собиқ турмуши томонидан 28 миллион сўм алимент қарздорлик тўланиши таъминланди. Шунингдек, боланинг истиқболи ва келгуси имкониятлари тушунтирилиши натижасида ота фарзандининг хорижга таълим учун чиқишига расмий равишда рухсат берди✅


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!