Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилдаги кимёвий заводни портлатиб юбормоқчи
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилдаги кимёвий заводга зарба беришини эълон қилди. "Al Ghad" бу ҳақда гуруҳ вакилларига асосланиб хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, жангарилар Ғазо сектори чегараси яқинида жойлашган кимёвий заводга ҳужум қилмоқчи.
"Reuters"нинг таъкидлашича, Ғазо секторидаги Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумларига қарамай, Фаластин кучлари томонидан ракета ҳужумлари
давом этмоқда.
Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, можаро авж олган пайтда Фаластин анклавидан Исроил ҳудудлари томон 1800 га яқин ракета отилган, уларнинг деярли тўртдан бир қисми – тахминан 430 таси Ғазо секторининг ўзига тўғри келган.
Аввалроқ, "Қизил ярим ой" шифокорлари Фаластин ва Исроил ўртасида ўтган кун давомида авж олган вазият пайтида Фаластин ҳудудларида 349 киши жароҳат олгани ҳақида хабар беришган эди.