Европа ўзининг ядро қуролига эга бўлиш ҳақида ўйлаши керак — Европарламент президенти ўринбосари

Европа ўзининг ядро қуролига эга бўлиш ҳақида ўйлаши керак — Европарламент президенти ўринбосари

Катарина Барли бу фикрни Tagesspiegel нашрига берган интервюсида билдирди.

Расмийнинг фикрича, Европа армиясини шакллантириш жараёнида Иттифоқнинг ўз ядро қуролини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Бўлажак Европарламент сайловларида Германия социал-демократларидан асосий номзод, шунингдек, Путиннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига таҳдидларини жиддий қабул қилишга чақирди ва агар Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашда давом эта олмаса, Европа Украинага ҳарбий ёрдамнинг асосий етказиб берувчисига айланишга тайёрланиши кераклигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!