ЕОИИ давлатларида сут ишлаб чиқариш кўпайди

ЕОИИ давлатларида сут ишлаб чиқариш кўпайди

Ўсиш Арманистондан бошқа барча Иттифоқ давлатларида қайд этилган, деб хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси.

Жорий йилнинг биринчи ярмида жами сут маҳсулдорлиги 24,1 млн тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга ўсди.

Олти ойда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари давлатлар кесимида:

🔸Арманистон – 332 минг тонна (-3,6%);
🔸Беларусь – 4 млн 410,2 минг тонна (+7%);
🔸Қирғизистон – 838,8 минг тонна (+2,7%);
🔸Қозоғистон – 1 млн 726,8 минг тонна (+4,3%);
🔸Россия – 16 млн 825,1 минг тонна (+1,1%).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!