Энг кўп сотилаётган айфон қайси бири? Тим Кук аниқлик киритди

Энг кўп сотилаётган айфон қайси бири? Тим Кук аниқлик киритди

Кейинги бир неча ой мобайнида Apple корпорациясининг акциялари нархи пасайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга кўп дуч келмоқдамиз. Бунга унинг 2018 йилги смартфонлари савдоси кўнгилдагидек кетмаётганлиги ҳам қисман сабабчи.

Аммо айрим манбалар айфонларнинг савдоси пастлигини жуда ошириб кўрсатишмоқда, дейди Apple раҳбари. Бу ҳақдаги фикрини Тим Кук куни кеча CNBC телеканалига берган интервьюсида билдирган. Хусусан, iPhone XR яхши сотилмаётгани ҳақидаги гап-сўзлар умуман асоссиз, дейди у.

Тим Кукнинг айтишича, савдоси бошланганидан буён iPhone XR энг харидоргир айфон бўлиб келаётир. Бутун дунёда унинг сотилиш кўрсаткичлари iPhone XS ва iPhone XS Max кўрсаткичларидан анчагина юқори. Аммо корпорация раҳбари бу борада аниқ рақамларни келтирмаган.

Таҳлилчиларнинг пессимистик прогнозларига ишонмаслик керак, дейди Тим Кук. Улар бир неча йиллардан буён Apple инқирозини асоссиз тарзда башорат қилиб келишади .

Шу билан бирга, Apple раҳбари дунё иқтисодиётидаги умумий сустлашув ҳамда Хитой билан кетаётган савдо уруши муайян хавотирга сабаб бўлишини айтган.

iPhone ларнинг нархи қимматлиги борасидаги саволга жавобан у, Apple арзон маҳсулот тайёрламаслиги ни таъкидлаган.

Manba: terabayt.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!