Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км ни ташкил этди.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

✅ Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 19,4 %;

Қашқадарё вилояти – 16,5 %;

Самарқанд вилояти – 12,6 %;

Наманган вилояти – 10,6 %;

Сурхондарё вилояти – 10,0 %.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!