Эктор Купер Тошкентга етиб келди (фото)

Эктор Купер Тошкентга етиб келди (фото)

Футбол бўйича Миср терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, аргентиналик мутахассис Эктор Купер Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Эктор Рауль Купер бортида бўлган самолёт бугун тонгда, соат 06:10да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Тошкент халқаро аэропортида 62 ёшли мутахассисни кутиб олиш маросими ташкил этилди. Бугун соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!