ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдани Украина учун сақлаб қўяди

ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдани Украина учун сақлаб қўяди

Европа Иттифоқи Кенгаши Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан олинган фойдани сақлаб қўйиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Бу маблағлар кейинчалик Украинани қўллаб-қувватлаш ва тиклаш учун ишлатилади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

«Бу Кенгашга Украинани қўллаб-қувватлаш, уни қайта тиклаш ва қайта қуриш учун кейинчалик ушбу маблағлардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинишига йўл очади», дейилади баёнотда.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу қарор музлатилган активлардан олинган даромадларнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлайди, шунингдек, Россия Марказий банкининг бир миллион евродан ортиқ қийматдаги активларига эгалик қилувчи депозитарийлар учун уларни сақлаш ва ҳисобга олиш қоидаларини белгилайди.

Ғарб мамлакатларида Россия Марказий банкининг тахминан 300 миллиард доллари музлатиб қўйилган. Ушбу фондларнинг аксарияти Европада жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи расмийлари Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан фойдаланиш имкониятини 2022 йил кузидан бери муҳокама қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!