Дунёда турли экстремистик кучларнинг фаоллиги кучайиб бораётганини кўриш мумкин – Тўқаев

Дунёда турли экстремистик кучларнинг фаоллиги кучайиб бораётганини кўриш мумкин – Тўқаев

Радикал мафкурани улуғлаш ва ксенофобияни кучайтириш мақсадида халқаро беқарорликдан фойдаланмоқчи бўлганларнинг ҳаракатлари яққол кўзга ташланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Бирлик. Янгиланиш. Тараққиёт” мавзусида ўтказилаётган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясида маълум қилди.

“Биз глобал катаклизм авж олаётганига, турли давлатлар ўртасида ҳарбий-сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳаттоки маданий-гуманитар можаролар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Халқаро беқарорликдан фойдаланиб, радикал мафкурани улуғлаш, ксенофобияни қўзғатмоқчи бўлганларнинг қилмишлари яққол кўзга ташланади. Айрим давлатларнинг геостратегик амбицияларига этник-диний асос топишга уринаётганлар, ҳаттоки буни цивилизациялараро можаро сифатида кўрсатмоқчи бўлганлар баланд овозда гапира бошлади. Бунинг натижасида дунёнинг турли бурчакларида турли экстремистик кучларнинг фаоллиги кучайиб бораётганини кўриш мумкин”, – деди Президент.

Давлат раҳбари террорчилик таҳдидлари яна бир бор кун тартибига чиққанига эътибор қаратди.

“Яқинда Москва яқинидаги террорчилик ҳодисаси қалбимизга қаттиқ таъсир қилди. Кўплаб фуқаролар фожиа қурбонларига ҳамдардлик ва тилаклар билдиришди, Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ва консуллиги бинолари олдига гул қўйишди. Бундай манзарага дунёнинг деярли барча давлатлари гувоҳ бўлди. Қозоғистон халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик ғояларига қатъий амал қиладиган давлат сифатида биринчилардан бўлиб Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларни тинч аҳолига нисбатан содир этилган даҳшатли ваҳший ҳаракатни қоралашга чақирди. Ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш ва кучларни бирлаштириш орқалигина бутун инсоният халқаро муносабатлар соҳасидаги таназзул ва парчаланиш жараёнларига қарши тура олади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!