Чирчиқ дарёсида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлди
Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.
✔️ Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
⚡️Шунга кўра, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйлари ўрганилганида ўндан ортиқ ҳолатларда тегишли мораторий талабларига риоя этилмай қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари давом этаётгани аниқланди.
🔴Ҳолат натижасида дарё қирғоқларида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлиб, турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари сабабли сизот сувлари юзага чиқиб қолган.
✅ Айни пайтда Эковазирлик томонидан мансабдор шахсларнинг бепарволиги ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ноқонуний фаолияти натижасида табиатга етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда.