Чет элда ишланган давр иш стажига ҳисобланадими?
![Чет элда ишланган давр иш стажига ҳисобланадими? Чет элда ишланган давр иш стажига ҳисобланадими?](/photos/news/llXQfM3Z9b4nZfJ.jpeg)
🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ чет элда ишлаш даврлари:
💠 меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;
💠 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -тўланган ягона ижтимоий тўлов;
💠 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.
⏩ Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаро ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:
🗣 - ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
🗣 - бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.