Чақалоқлар коронавирусга қарши кураша олади — мутахассис

Чақалоқлар коронавирусга қарши кураша олади — мутахассис

Чақалоқлар коронавирусга қарши кураша олади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Барно Абдусаматова маълум қилди.

"Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам коронавирусга чалинишлар кузатилди. Лекин бу жуда минимал фоизни ташкил этди.

Шуниси қизиқ бўлдики, даво муолажаларини буюрмасимиздан чақалоқларнинг иммунитети кучлилиги туфайли касаллик билан курашишга қодир эканлигини исботлаб берди.

Бунинг сабаби барча иммунитет ва антителалар она сути орқали болага ўтади", – деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!