Бухоро вилоятида «Майнинг ферма» ташкил этган хонадон аниқланди

Бухоро вилоятида «Майнинг ферма» ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда «Ўзенергоинспекция» Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор назорат тадбирида фуқаро А.З. қонунга хилоф равишда «Майнинг ферма» фаолияти билан шуғулланиб келиб, ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 10 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 531,4 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!