Бўрижар каналидан номаълум эркак жасади топилди

Бўрижар каналидан номаълум эркак жасади топилди

Бугун, 9 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан номаълум эркак кишининг жасади топилди.

Маълум бўлишича, мурда анҳор бўйлаб оқиб келган, сув атрофида бўлган кишилар уни кўриб қолган. Айни вақтда ҳодиса жойига ИИВ ва ФВВ ходимлари етиб келиб, суриштирув ишларини бошлади. Мурданинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!