Бугун Ерга жуда Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашади

Бугун Ерга жуда Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашади

НАСА бўлинмаларидан бирининг веб-сайтида ёзилишича, бугун Ерга Хеопс пирамидаси  баландлигидан  каттароқ  2015  KJ19  астероиди яқинлашади.

Агентликнинг маълумотларига кўра, астероиднинг диаметри 88 дан 200 метргача (Хеопс пирамидасининг баландлиги 147 метр). У  Тошкент вақти  билан  15.04  да  Ерга минимал масофага яқинлашади. Парвоз йўлининг энг яқин нуқтаси Ердан Ойгача 15 марта узоқроқ масофада жойлашган бўлади. Шундай қилиб, астероид  хавфли эмас.

Астероиднинг Қуёш атрофида айланиш даври Ердаги 1094 кундан ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!