Британия Украинага яна 650 та кўп мақсадли Martlet ракеталарини беради

Британия Украинага яна 650 та кўп мақсадли Martlet ракеталарини беради

Буюк Британия ҳаво мудофаасини кучайтириш учун Украинага қўшимча 650 та кўп мақсадли Martlet ракеталарини етказиб беради.

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги баёнотида айтилади.

Қиймати 160 миллион фунт стерлингдан (210 миллион доллар) ортиқ янги ёрдам пакети 6 сентябрь куни АҚШнинг Германиядаги Рамштейн авиабазасида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича Ғарбий алоқа гуруҳининг йиғилиши олдидан эълон қилинди.

Йил охиригача Лондондан Киевга Martlet ракеталарининг қўшимча партияси етказилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!