Бразилиядаги самолёт ҳалокатидан ҳеч ким омон қолмаган

Бразилиядаги самолёт ҳалокатидан ҳеч ким омон қолмаган

Бразилияда йўловчи самолётининг қулаши оқибатида бортдаги 68 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бразилиянинг авиаҳалокат жойига яқин жойлашган Валинёс шаҳри мерияси маълум қилди, деб хабар беради Г1 портали.

9 август куни АТР 72 йўловчи самолёти Бразилия жануби-шарқидаги Сан-Паулу штатидаги Винҳедо муниципалитетида ҳалокатга учради . У Каскавелдан Гуарулёсга ички рейсни амалга ошираётган эди. Самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!