Боку: Европарламент резолюцияси Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни бузади

Боку: Европарламент резолюцияси Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни бузади

Европарламент томонидан 25 апрелда қабул қилинган Озарбайжонга қарши резолюция асоссиз ва Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини очиқдан-очиқ бузиб кўрсатмоқда.

Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот котиби Айхан Ҳажизода маълум қилди.

«Бундай турдаги бир томонлама ва нохолис ҳужжатларнинг адекват баҳоланмаган ҳолда қабул қилиниши узоқ вақтдан бери Европарламент учун одатий ҳолга айланган», — деди у.

Ҳожизоданинг фикрича, «бу қадам Озарбайжон билан муносабатларни ёмонлаштиришга қаратилган Европадаги қатор кучларнинг аниқ сиёсий буйруғидан бошқа нарса эмас».

«Бундай вазиятда Европарламент гуруҳининг алоҳида аъзолари ўзларининг ички мулоҳазалари ва шахсий манфаатларидан келиб чиқиб, Озарбайжондаги вазиятнинг бузиб кўрсатилишини тарғиб қилмоқдалар», - дея таъкидлади дипломат.

Президентнинг фикрича, бундай ҳужжатлар қабул қилиниши тарафдорлари Европа жамиятининг чинакам долзарб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларидан чалғитиш ҳамдир.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг сўзларига кўра, Озарбайжонга қарши санкциялар қўллаш чақириқлари Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштиради, холос.

«Биз яна бир бор Европарламентни Озарбайжоннинг ички ишлари ва суд жараёнларига аралашишни тўхтатишга чақирамиз», — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!