Бишкек марказида митинглар ўтказишга қўйилган тақиқ 30 июнга қадар узайтирилди

Бишкек марказида митинглар ўтказишга қўйилган тақиқ 30 июнга қадар узайтирилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек марказида митинглар ўтказишга қўйилган тақиқ яна узайтирилди, деб хабар берди Қирғизистон давлат матбуоти.

Бишкекнинг Первомайский туман суди Первомайский акимлигининг 28 мартдаги «Тинч йиғинлар ўтказиш жойини чеклаш тўғрисида»ги қарорини қонуний деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирди.

Тинч йиғилишларни тақиқлаш 30 июнга қадар узайтирилди. Ала-Тоо майдони ва унга туташ Эркиндик бульварида Линеиная кўчасидан Чуй проспектигача, шунингдек Жогорку Кенеш бинолари ва унга туташ Панфилов боғи, Президент маъмурияти яқинида, Таттибубу Турсунбоева майдони ҳудудида митинглар ўтказиш тақиқланган. Олий суд, Россия элчихонаси, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги.

Ала-Тоо майдонида ўтказиладиган давлат ва шаҳар расмий тадбирлари бундан мустасно.

Намойишлар ҳозирча фақат Максим Горкий боғида, Рисқулов ва Исанов кўчалари чорраҳасида ўтказилиши мумкин.

Бишкек марказида митинглар ўтказишга тақиқ 2022 йилнинг март ойидан бошлаб амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!