Бир соатга хотин, ижарага қиз — Японияда ажабтовур сервис оммалашмоқда (видео)

Бир соатга хотин, ижарага қиз — Японияда ажабтовур сервис оммалашмоқда (видео)

Юқори технологиялар асрида японлар ўйлаб топмаган нарса деярли қолмаган, ҳисоб. Мисол учун, уларда бутун бошли оилани прокатга олишга имкон берувчи сервис пайдо бўлди. Бу бирон бир тадбирга ёлғиз кириб боришни истамайдиган сўққабош эркакларга жуда қўл келмоқда

Ҳозирги замонда, ҳаёт қайнаб, аксарият одамлар карьерага боши билан шўнғиган бир вақтда, аксарият одамлар учун оила қуриш беш-олти ва ундан кейинги даражаларга ўтиб қолмоқда.

Бундай ҳолат айниқса, охирги вақтларда Японияда кўп кузатилмоқда.

Кўплаб ёшлар оила қуришга вақт топа олмаганликлари учун бўйдоқлигича қолмоқда. Шу учунми, оилани прокатга таклиф этаётган сервислар  Японияда кейинги вақтларда жуда оммалашмоқда. Бир нафар қариндош прокати баҳоси - бир кунга 200 доллар.

Ҳозирда ушбу ажабтовур хизматни йўлга қўйган компанияга бир ойда 250га яқин мурожаатлар келиб тушаётгани қўшимча қилинган.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!