Бешариқ туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бешариқ туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.q” МЧЖ раҳбари Й.Б. (муқаддам судланган) ва бошқалар тумандаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳудудидан ажратилган 25,6 минг кв. метр ер майдонида шартнома шартларига асосан ишлаб чиқариш фаолитини йўлга қўймасдан, ушбу ҳудуддан ўзбошимчалик билан 65,4 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!