Бельгия Молия вазирлиги Путиннинг активларни айирбошлаш ҳақидаги фармонининг кучини тан олишдан бош тортди

Бельгия Молия вазирлиги Путиннинг активларни айирбошлаш ҳақидаги фармонининг кучини тан олишдан бош тортди

Бельгия Молия вазирлиги россияликлар ва чет элликлар ўртасида блокланган активларни айирбошлаш тартибида иштирок этишдан бош тортишини ва Россия президенти Владимир Путиннинг тегишли фармонини амалга оширишга ҳисса қўшмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати РБК Investmens'га маълум қилди.

"Фақат молиявий санкциялар бўйича Европа қоидалари қонун кучига эга ва Европа Иттифоқида тўғридан-тўғри қўлланилади", деди матбуот хизмати.

Бельгия Молия вазирлиги, шунингдек, фармон “ҳеч қандай Европа мажбуриятларининг пайдо бўлишига” олиб келмаслигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!