"Бегона юртда ўлиб кетманг": Украина бош вазири ўринбосари Россия аскарларига мурожаат қилди

"Бегона юртда ўлиб кетманг": Украина бош вазири ўринбосари Россия аскарларига мурожаат қилди

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук 21 сентябрь куни кечқурун россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди.

"Сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун энг қимматли нарса - ҳаётингизни сақлаб қоласиз. Бу бегона юртдаги шавқатсиз ўлимдан яхшироқдир", — деди Верешчук.

Верешчук вақт ўтиши билан таслим бўлган россияликлар украиналик ҳарбий асирларга алмаштирилиши мумкинлигини айтди, бироқ улар қайтишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

"Aгар сиз Россияга қайтишни истамасангиз, Женева конвенциялари ва Украина қонунларига кўра, ҳеч ким сизнинг хоҳишингизга қарши сизни Россияга ўтказмайди", — деди у.

Россияда сафарбарлик эълон қилиниши арафасида Давлат Думаси "ихтиёрий таслим бўлиш" учун жиноий жазо - ўн йилгача қамоқ жазосини жорий этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Сентябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский украиналик ҳарбийларнинг вазифаси кейинчалик алмашиш мақсадида маҳбуслар “фондини тўлдириш” эканлигини, чунки русларда украиналик маҳбуслар кўплигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!