Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 190 кишига етди

Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 190 кишига етди

Байрут портидаги портлаш қурбонлари сони 190 кишига етди, жами 6,5 минг киши турли даражада жароҳатланган.

Хабарларга кўра, уч киши бедарак кетган, 300 минг киши бошпанасиз қолган, қарийб 50 мингта уй портлаш натижасида зарарланган.

Ҳарбийлар 29-август, шанба куни ҳанузгача етти киши - уч нафар ливанлик, уч нафар суриялик ва бир мисрлик бедарак йўқолганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида кучли портлаш юз берди.  Портлаш 300 минг кишини уйсиз қолдирган ва 15 миллиард долларлик зарар этказган. 50 мингта уй, 9 та катта шифохона ва 178 та мактаб зарар кўрди

Расмийларнинг маълум қилишича, портлашга 2014 йилда божхона хизмати томонидан мусодара қилиниб, омборда сақланиб келган 2750 тонна аммиак селитраси ёниши сабаб бўлган.

Ливан пойтахти офат ҳудуди деб тан олинди, шаҳарда икки ҳафта фавқулодда ҳолатлар тартиби жорий этилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!